ЮЗНИ ТОЗАЛОВЧИ КЎПИК

Кўпиклар таркибига табиий компонентлар, намлантирувчи ва совун киради. Лекин, ҳозирги замон косметик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар таркибига ушбу асосий қўшимчалардан ташқари, бошқа ажойиб фойдали бўлган қўшимчалари бор кўпикларни тавсия қилмоқдалар. Сўнгги ишлаб чиқарилган кўпик шиллиқурт экстракти қўшилган кўпикдир. У юз терисини умуман қуритмайди, тинчлантиради ва яраларнинг осон ва тез битишига ёрдам бериши билан фарқ қилади. 

Агар сиз юз терингизнинг доимо соғлом ва жозибали кўринишини истасангиз - уни тўғри тозалашга аҳамият беринг. Макияжни кўпик ёрдамида тозалаш совун ёки салфетка билан тозалашга қараганда қулай бўлибгина қолмай, терига жуда фойдалидир.

Корейс кўпикларидан кунига икки маҳал фойдаланиш мумкин. Эрталаб - ҳар доимги ювиниш, кечқурун - юзни чуқур тозаловчи кремни ювиш учун (агар сиз декоратив косметикадан кўп миқдорда фойдаланган бўлсангиз).

Кўпикдан фойдаланиш жуда ҳам қулай, чунки, у осон кўпиради ва сув билан осон чайилади.

Юз териси кун мобайнида кўпгина кирларни ўзига йиғади:

- тери ўзи ишлаб чиқарадиган ёғлар, токсинлар;

- терига ташқаридан ўтирадиган кирлар чанг, микрозаррача ва бошқалар;

- макияж қолдиқлари.

Шу сабабли сиз қаерда ва қандай иқлимда яшашингиздан, косметик маҳсулотларидан фойдаланмаслигингиздан қатъий назар, юз терисини кунига икки маҳал эрталаб ва кечқурун ювишингиз зарур.

Фақатгина корейс юзни тозаловчи кўпикларини тўғри танлай олсангиз ва кунига икки маҳал фойдалансангиз - терингизнинг гўзал ва соғлом бўлиши учун шароит яратасиз.

La'core компанияси бугунги кунда икки хил шиллиқурт экстрактли ва BeBeuty everyone* сериясидан атиргул суви билан бойитилган кўпикларни тақдим этади.

35000 UZS
Юзни тозаловчи Е витаминли кўпик 100 мл...
Copyright MAXXmarketing GmbH