ДЕКОРАТИВ КОСМЕТИКА

Пардоз қилиш бу бир соҳа, аёлларнинг соҳаси саналади. Биз ундан ёшимиз, теримизнинг рангги, жамиятдаги ўрнимиздан қатъий назар фойдаланамиз. Малла сочли, қора сочли, буғдой ранг, оқ рангли, қора қошли, киприклари умуман йўқ аёллар ҳам пардоз қилишади. Бизнинг танамиз гўзалми ёки нормадан фарқи борми барибир пардоз қиламиз. Пардоз – бизнинг энг яқин дўстимиздир. У гўзаллигимиз стимулятори бўлиб, вақтни ва чегарани билмайди. Ҳар куни эрта тонгдан миллиардга яқин аёллар фақатгина бир иш билан машғул бўлишади, яъни, пардоз қилишади.

Уйдан пардозсиз чиқиш кўпгина аёллар учун муаммо саналади. Пардоз қилмаслик бу хаёлга сиғмайдиган фикр бўлиб, қўрқинчли тушга ўхшайди. Оммага пардозсиз кўриниш худди кўчага либоссиз чиқишга тенг. Юз - танамизнинг энг асосий бўлаги саналади! У бизни бошқалардан ажратиб турувчи қисмимиздир, шу сабаб, пардоз биз учун яратиб берадиган ҳимоя қатламидан ажралишни истамаймиз.

Кимлардир пардоз қилиши учун 5 дақиқа кифоя, кимларгадир эса пардоз учун узоқ вақт керак бўлади. Балки, жуда кўпдир? Вақти-вақти билан биз нонушта ҳам қилмаймиз, ишга югурамиз... лекин пардоз билан.

59900 UZS
Кўп функцияли ВВ крем SPF50+/PA+++ 50 мл...
63000 UZS
Тери рангини коррекцияловчи СС крем 45 мл...
30800 UZS
Юзни пардоздан тозаловчи восита 150 мл...
Copyright MAXXmarketing GmbH